Бунга жавоб шуки, шериклар ўзаро ширкат шартларига келишадилар, лекин шу келишув бўйича ўзларини амалдаги шериклар ҳисобламайдилар ва бу келишувга амал ҳам қилмайдилар. Улардан ҳар бири келишувдан, ҳатто акт тузилганидан кейин ҳам воз кечиши мумкин. Чунки уларнинг келишувлари бўйича шерик актга қўл қўйгандан кейингина унга мажбурият юкланади. Унгача мажбурият юкланмайди ҳамда ҳеч нарсага боғланмайди. Демак, ҳали акт имзоланмай туриб уларнинг шартларга келишувлари улар наздида битим ҳисобланмайди. Бу иш шаръан олганда ҳам битим эмас. Чунки шерикчилик шартларига ва шерикчиликка келишишнинг ўзи билан ширкат тузилди, деб ҳисобланмайди. Бундан ташқари, уларнинг келишувлари бўйича ҳали имзо чекилмай туриб мажбурият юкланмайди. Битим эса тарафларга мажбурият юкланишидир. Шунга кўра, ширкат шартлари ва шерикчиликка келишишлари таклиф ва қабул ҳисобланмайди. Демак, бу иш уларнинг наздида ҳам, шаръан ҳам битим, деб эътибор қилинмайди.
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|